Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Генерал ижтимоий кўмак бериш мақсадида аҳоли билан учрашув ўтказди

Генерал ижтимоий кўмак бериш мақсадида аҳоли билан учрашув ўтказди

Cана : 07-12-2018   /   Янгиликлар, Жамият, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 219

Арнасой туманида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, кам таъминланганларга ижтимоий кўмак бериш мақсадида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров сайёр қабули ўтказилди.

Тадбирда ҳокимлик, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги халқ қабулхонаси, арихитектура ва қурилиш бўлими, тиббиёт бирлашмаси, прокуратура, ички ишлар бўлими сингари бир қатор туманташкилотларининг раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Учрашув аввалида мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида кечаётган кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича секторларда қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шундай сўнг фуқароларнинг арз ва шикоятлари тингланди. Жумладан, шаҳарчани туман маркази билан боғловчи йўлга асфальт ётқизиш, ичимлик ва оқова сувини келтириш, коммунал тўловдаги муаммоларни бартараф этилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берилди. Тадбиркорлик учун кредит ажратиш, вилоят марказига қатновчи автобуслар сонини ошириш сингари масалаларни қисқа муддатларда ҳал этиш бўйича масъуллар билан келишиб олинди.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров учрашувни "Сиз ўз мурожаатларингиз билан бизни тинч қўймаслигингиз керак, зеро, раҳбарларга лавозим халқ хизматида бўлиш учун берилган, бу Президентимиз томонидан бизга қўйилаётган бош талабдир”, деган сўзлар билан якунлади.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!