Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Хоразмда судья 12 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди

Хоразмда судья 12 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди

Cана : 19-12-2018   /   Янгиликлар, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 230
2018 йил 11 декабрь куни фуқаро М.Э. Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.И. турар-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани ҳал қилиши эвазига 12 минг долларини пора тариқасида талаб қилаётганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур мурожаатга асосан ўтказилган тезкор тадбирда, судья З.И. фуқаро М.А.нинг Урганч туманида жойлашган турар-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани раҳбарлар билан гаплашиб, унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига унинг ишончли вакили А.Э.дан 12 минг доллар олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтказилган тадбир юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида 2018 йил 14 декабрь куни фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 70- моддасига мувофиқ ҳолда, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Хоразм вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!