Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Beeline Ўзбекистонда Яндекс.Мусиқа хизмати билан ўнлаб миллион қўшиқлар учун чексиз трафик тақдим этади

Beeline Ўзбекистонда Яндекс.Мусиқа хизмати билан ўнлаб миллион қўшиқлар учун чексиз трафик тақдим этади

Cана : 19-12-2018   /   Янгиликлар   /   кўрилди: 149
Beeline Яндекс.Мусиқа халқаро мусиқа хизмати билан ҳамкорлик лойиҳасини ишга туширгани ҳақида эълон қилади.

Фақатгина Beeline абонентлари учун махсус бонусли обуна нархи ва Яндекс.Мусиқа хизматига чексиз трафик берилади, унда 40 миллиондан зиёд қўшиқ мавжуд. Бу дегани, Яндекс.Мусиқа хизмати орқали мусиқа тинглаган Beeline абонентлари интернет-трафикни пакетлардан ва Интернет-балансдан сарфламайдилар.

Хизматга кунлик 499 сўмлик обуна бўлиш турли имкониятларни очиб беради: рекламасиз қўшиқларни чексиз тинглаш, ақлли тавсиялар олиш, кайфият ва жанр бўйича ижро рўйхатларини танлаш, шунингдек, смартфондаги контентни юклаб олиш ва ҳатто офлайн режимда ҳам мусиқа тинглаш мумкин.

Ойлик обуна нархи 14 999 сўмни ташкил этади ва ҳар қандай тариф режасида хизматдан фойдаланиш мумкин.

Биринчи маротаба уланганда, махсус «синов» даври амал қилади (жорий куннинг сўнгига қадар), шу вақт ичида абонентлар Яндекс.Мусиқанинг обунавий имкониятларининг тўлиқ версияси билан бепул фойдаланиб кўришалари мумкин. Beeline‘нинг аввалдан тўлов тизимидаги абонентлари ўзларининг мобил ҳисобларидан хизматга ҳақ тўлаш имкониятига эгадирлар.

«Интернетдан фойдаланувчилар сони барқарор ўсиб бораётганини кўриб турибмиз, бу Ўзбекистондаги Beeline‘нинг умумий стратегиясига катта таъсир кўрсатди. Эндиликда биз биринчи рақамли мобил интернет оператори сифатида ўз позициямизни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Айтиш жоизки, хизматни ишга туширишдан олдин катта миқдордаги қўшма фаолият амалга оширилди, масалан, халқаро хизматга юкланган ўзбек мусиқасининг йирик кутубхонаси бунинг яна бир тасдиғидир. Ишончим комил, маҳсулот сифатли мусиқа ихлосмандлари орасида талабга эга бўлади ва мазкур лойиҳа мамлакатимиздаги контентни ривожлантириш ва онлайн хизматлар тарихида янги саҳифасини очади».– деди beeline Uzbekistan ташқи алоқалар ва коммуникациялар бўйича директори Ораз Абдуразаков.

«Яндекс.Мусиқа яқиндагина Ўзбекистонда ишга туширилди ва биз мамлакатда мусиқа тинглаш учун энг қулай хизматга айланиш ниятидамиз. Шунинг учун биз Beeline абонентлари мусиқани трафик сарфламасдан тинглашлари мумкинлиги ва обуна учун ҳисобларидан маблағ тўлаш имконияти борлигидан мамнунмиз. Ишончим комилки, иккала имконият ҳам катта талабга эга бўлади ва хизматдан фойдаланишни янада осонлаштиради», – деди «Яндекс.Мусиқа»нинг халқаро ривожланиш бўйича раҳбари Амир Биктимиров.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!