Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Бошқарма бошлиғи жиззахлик фуқаролар билан учрашди

Бошқарма бошлиғи жиззахлик фуқаролар билан учрашди

Cана : 22-12-2018   /   Янгиликлар, Сиёсат, Жамият, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 337

Бугунги кунда барча Давлат органлари идоралари ва раҳбарлик фаолиятининг асосий мақсади ҳам халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, уларга муносиб шароитлар яратишдан иборатдир. Яқинда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров вилоятимиз фуқаролариучун сайёр қабул ўтказди.

Жиззах шаҳар ИИБ 2-сонли бўлинмасида ташкил этилган сайёр қабулда 60 нафардан зиёд вилоятимиз фуқаролари қабул қилинди ва 25 га яқин мурожатлар кўриб чиқилди.

Фуқаролар билан мулоқот жараёнида манзилли дастурлар ва фуқаролардан ички ишлар органларига ҳамда расмий сайтларга келиб тушаётган саволлар ва мурожаатлар таҳлили орқали аҳоли учун бугунги кундаги долзарб мавзуларни аниқлаб олди. Аҳоли томонидан энг кўп мурожаат этилаётган мавзулар, яъни, аҳоли бандлигини таъминлаш, ички йўлларни тамирлаш, уй-жой муаммоси, ижтимоий кўмак кўрсатиш каби масалалардан иборат бўлди.

Қабул жараёнида мурожатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди. Ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожатлар бўйича Жиззах вилоятининг мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!