Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Ўзбекистонда смартфонларни IMEI бўйича рўйхатга олишнинг янги тартиби: танишинг ва муҳокамада қатнашинг!

Ўзбекистонда смартфонларни IMEI бўйича рўйхатга олишнинг янги тартиби: танишинг ва муҳокамада қатнашинг!

Cана : 12-01-2019   /   Янгиликлар, Технология   /   кўрилди: 689

Ўзбекистонда барча турдаги мобил гаджетлар рўйхатга олиниши ҳақида Terabayt.uz сайти 2017 йилиёқ хабар берганди. 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча мобил қурилмалар IMEI бўйича рўйхатга олиниши Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли қарори билан белгилаб қўйилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда энди барча смартфон ва планшетлар IMEI бўйича рўйхатга олинади!

Ахборот коммуникациялари вазирлиги кеча – 2019 йилнинг 11 январида мобил қурилмаларни IMEI бўйича рўйхатга олишнинг тартиби ва шартлари ҳақидаги янги низом лойиҳасини эълон қилди.

Айтиш керакки, янги лойиҳа сайтга аввал – 2018 йил декабрнинг охирида жойланиб, кейин олиб ташланган дастлабки вариантидан фарқ қилади. Аммо ҳозирда лойиҳа матни фақат рус тилида берилган.

Янги қарор лойиҳасида олдингисига нисбатан бир қатор ўзгаришлар мавжуд. Унда назарда тутилаётган ўзгаришларни қисқа ва содда қилиб айтганда, «ўтиш даври»да Ўзбекистондаги уяли алоқа қурилмалари рўйхатга олинади ва улар «оқ рўйхат»да ҳисобланади. Шу давр мобайнида маълумотлари тақдим этилмаган смартфон ва планшетлар «қора рўйхат»га тушади ва ишламай қолади. Ўзбекистонга янги олиб кирилган, IMEI рақами мазкур рўйхатлардан бирига кирмаган смартфонлар эса «кулранг» рўйхатда бўлиб, 30 кунгача чекловларсиз ишлайверади, кейин эса «оқ» ёки «қора» рўйхатга ўтади. Тўртинчи тур гаджетлар «боғланган оқ рўйхат»да туради – булар синов учун қўлланаётган смартфонлар бўлиб, IMEI рақами тегишли телефон рақамига боғланган бўлиб, бошқа SIM-карта билан ишламайди.

Шунингдек, регистрациядан ўтказиш учун тўлов ҳажми ҳам ўзгарган: янги лойиҳада у энг кам ойлик иш ҳақига боғланмаган. Ҳар бир қурилманинг IMEI рақамини рўйхатдан ўтказиш учун учун импорт қилувчи 25 минг сўм, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва жисмоний шахс эса 20 минг сўм тўлайди. Лекин, агарда талаб қилинадиган барча ҳужжатлари мавжуд бўлмаса, девайс учун божхонада аниқланган нархининг 100 фоизи миқдорида тўлаш керак бўлади. Хорижликларнинг смартфонлари эса бепул регистрация қилиб берилади.

Регистрациядан ўтказиладиган смартфонлар сони бўйича чеклов йўқ, олдинги лойиҳада битта жисмоний шахс олти ойда биттагина қурилмани рўйхатдан ўтказиши мумкинлиги ёзилган эди.

ЭЪТИБОР БЕРИНГ: бу – ҳозирча қарор лойиҳаси бўлиб, якуний вариантигача унга ўзгартиришлар киритилади, қабул қилиниш-қилинмаслиги ҳозирча аниқ эмас. Уни халқ муҳокамасига қўйишган ва сиз ҳам мана бу ҳавола орқали ўтиб, бу борада фикрингизни ёзишингиз, 26 январгача муҳокамада қатнашишингиз мумкин.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!