Жиззахда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Жиззахда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Шароф Рашидов туманида 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳодиса туман ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг Бухоро–Оҳангарон йўналишида ҳаракатланиб келаётган, бухоролик ҳайдовчи бошқарувида бўлган юк машинасининг тормози ишламай қолиши оқибатида келиб чиққан.

Оқибатда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган 3 та «Nexia» ва 1 та «Lacetti»ни уриб юборган. Шунингдек, юк машинаси ҳайдовчиси машинадаги носозликни йўл-патруль хизмати ходимларига ёритиш чироғи орқали маълум қилган. Ходимлар машинани кузатиб бориб, ҳаракат тўхташини таъминлаган.