Ўзбекистонда 6—8 июль кунлари 48 даражагача иссиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 6—8 июль кунлари 48 даражагача иссиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида 6—8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан кириб келган иссиқ ҳаво массаларининг «фаол босқичи» кузатилади, деб ёзмоқда гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво башоратлари, тадқиқотлар ҳақида хабар берувчи Uzb_Meteo Telegram канали.

Қайд этилишича, 8 июль куни жануб воҳа ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимал 48 даражагача кўтарилиши мумкин. Баланд тоғликларда мавжуд қор ва музликларнинг фаол эриши ортидан, айрим дарёларда сув оқими кўпайиши кутилмоқда.

Қолган соҳаларда аномал иссиқнинг маълум таъсири сезилади.