Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан ОАВ учун матбуот конференцияси ўтказилди

Республика "Инсонийлик” ўқув-услубий марказида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг мамлакатимиз ОАВ журналистлари учун матбуот конференцияси бўлиб ўтди.

 

Унда инсонпарварлик ташкилотининг "Соғлом она ва бола йили”да амалга оширилган гуманитар фаолияти ва бу йилги вазифалари ҳақида кенг кўламли ахборот тақдим этилди. Шунингдек, "ОАВларида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти фаолияти ҳақидаги энг яхши журналистик материал” танловининг натижалари эълон қилинди.

Ўтган "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг ижроси учун ташкилот томонидан 600 миллион сўмга яқин маблағ йўналтирилди. Бу йил ҳам Президентимизнинг "Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини бажаришда ташкилот томонидан 2 мингдан зиёд ёрдамга муҳтож кексаларнинг патронажи учун 123 миллион сўм, ҳамда 4 минг нафар ёлғиз кексаларни дори-дармон воситалари билан таъминлаш учун 100 миллион сўмдан ортиқроқ маблағ йўналтирилади.

Жорий йил Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти учун яхши хушхабар билан бошланди. Халқаро Федерациянинг Женевадан юборган мактубида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг ўзига қабул қилган мажбуриятларига мувофиқ роли ва аҳамияти жуда юқори баҳоланди. Хатда "Сизнинг Миллий Жамиятингиз барча мезонларга мос келади ва у илғор 50 та Миллий Жамиятлар сафида турибди” деб таъкидланган. Ташкилотнинг юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда аҳолини биринчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш, халқаро инсонпарварлик ҳуқуқини тарғибот қилиш, кўнгиллилик ҳаракатини ривожлантириш йўналишларидаги фаолияти экспертларнинг ижобий баҳосига сазовор бўлди.

Матбуот анжумани давомида "Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти фаолияти ҳақидаги энг яхши журналистик материал” танловининг якунлари эълон қилинди. Танловнинг 12 ғолиби – радио, телевидение, газета ва интернет журналистикаси бўйича тақдирландилар.

Қувонарлиси, Жиззах вилоят телерадиокомпанияси жамоаси "Телевидение” йўналиши бўйича фахрли ўринни эгаллаб, ғолиблар орасидан жой олди. Телевидение бош муҳаррири Ўткир Холбековга махсус диплом ва эсталик совғаси топширилди.

 

Саид ДОНИШЕВ, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Жиззах вилоят ташкилоти ижрочи директори


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 31-03-2017, 17:28
0
771

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига