Россияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради (видео)

Россияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради (видео)

Россиянинг Кубинка шаҳрида Ил-112В ҳарбий транспорт самолётининг янги намунаси синовдан ўтказилётганда ҳалокатга учраган.

Маълумотларга кўра, бортида 3 киши бўлган, барчаси жон берган. Самолётни Россия қаҳрамони, хизмат кўрсатган синовчи-учувчи Николай Куимов бошқарган.

Дастлабки тахминларга кўра, битта двигател ишдан чиққан ва ёниб кетган. Шундан сўнг у ерга қулашни бошлаган. Дарахтлар орасига қулагач, портлаган.