ДХХ ва ИИВ Чинозда ўн кишилик гуруҳни қўлга олди

ДХХ ва ИИВ Чинозда ўн кишилик гуруҳни қўлга олди

Тошкент вилояти ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбирлари ўтказилаётгани ва Зангиота туманида тадбир натижалари ҳақида хабар берилди. 

Жумладан, куни кеча Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ томонидан Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган «жиҳодчилар» оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди, дейилади хабарда.

Суриширув давомида ушбу шахслар «жиҳод» мақсадида Сурия давлатига чиқишни режалаштирганликлари аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.