Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Пойтахтимизда 2 та замонавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Пойтахтимизда 2 та замонавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Cана : 21-03-2019   /   Янгиликлар, Жамият, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 164

   Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари тўртинчи сектор раҳбарлари ташаббуси билан «Обод маҳалла» дастури доирасида тубдан реконструкция қилинган мактабгача таълим масканлари фойдаланишга топширилди. 

Муассасаларнинг очилиш маросимида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси, Сергели ва Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги масъуллари сўзга чиқиб, ҳар бир миллат истиқболи шу юртда камол топаётган ёш авлод тарбияси билан чамбарчас боғлиқ эканлиги, мамлакатимизда фарзандларимизнинг жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши учун барча шарт-шароитлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда болажонларга китоблар жамланмаси совға қилиниши, уларга олам-олам қувонч бахш этади. Шунингдек, иштирокчилар боғча тарбияланувчиларининг мусиқий чиқишларини кўриб, келажагимиз эгаларининг баркамол бўлиб улғаётганига яна бир бор амин бўлишди.

  Шайхонтоҳур туманида фойдаланишга топширилган 241-сонли мактабгача таълим муассасаси 1960 йилда қурилган бўлиб, шу кунга қадар мукаммал таъмирдан чиқарилмаган эди. Эндиликда, кичкинтойларнинг замонавий таълим-тарбия олиши учун барча зарур шарт-шароит яратилган мазкур болалар боғчаси 150 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олади. 

Турли эртак қаҳрамонлари акс этган болалар майдончаси, ошхона, ювиниш хонаси, тиббий пункт, юмшоқ мебеллар жамланмаси, ёзги бассейн ҳамда замонавий ўйин майдончалари кичкинтойлар хизматида. Болажонлар учун кундалик машғулотлардан ташқари, рус, инглиз тили, расм чизиш, рақс тўгараклари ҳам ташкил этилган.

– Қизим Солиҳахон шу боғчага қатнайди, – дейди ота-оналардан бири Наргиза Дониёрова. – Бу ердаги шароитларни кўриб, қувонч ҳиссини туйдим. Болаларнинг ўйин майдончалари, овқатланиш, ювиниш, дам олиш хоналари талабларимизга мос.

    Сергели туманидаги 564-сонли мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилгани "Ҳалқобод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини беҳад қувонтирди.

 Мазкур 110 ўринга мўлжалланган муассасада яратилган ўйин майдончалари, мусиқа ва спорт заллари зарур қўлланма ҳамда кўргазмали воситалар билан таъминлангани ёш авлоднинг замонавий билимларни пухта ўзлаштириши учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.

Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!