Ўзбекистонда абонентларни огоҳлантиришсиз газ ўчирилмайди

Ўзбекистонда абонентларни огоҳлантиришсиз газ ўчирилмайди

“Ҳудудгазтъминот” бошқарма бошлиғи Баҳодир Ваҳобовга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда абонентларни огоҳлантиришсиз газ ўчирилмайди.

«Ҳозирги кунга қадар икки миллионга яқин хонадонга электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилди. Барча истеъмолчиларнинг телефон рақамлари базага киритилган. Агарда истеъмолчида қарздорлик аниқланса, унга албатта хабарнома юборилади ва қарзни тўлаш учун беш кун муддат берилади”, -деди у Тошкентда бўлиб ўтган матбуот-анжумани давомида.

Ваҳобовнинг сўзларига қараганда, электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилмаган хонадонлар эгаларининг рақамлари ҳам базага киритилган ва уларда ҳам қарздорлик мавжуд бўлса, табиий газ ўчирилиши ҳақида огоҳлантирилади.

“Ҳа, илгари огоҳлантиришсиз ўчириларди. Энди бундай ҳолат бўлмайди. Фавқулодда ҳолатларда эса аҳоли маҳаллий ҳокимлик органлари орқали хабардор қилинади» - деди у.