Ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳам жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси — Ф.Муҳаммеджанова

Ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳам жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси — Ф.Муҳаммеджанова

Ишончли вакил карлар жамиятида учрашув ўтказди.

Президентлик сайловига тайёргарлик жараёнларида нафақат сиёсий партиялар, балки халқимизнинг ҳам кайфиятидаги фаолликка гувоҳ бўляпмиз. Чунки бугунги сайловчи мамлакат  тақдирига, келажагига бефарқ эмас. Шундан бўлса керак, партиямиздан Президентликка кўрсатилган номзод ҳамда унинг ишончли вакиллари томонидан жойларда ўтказилаётган  сайловолди  учрашувлари жуда қизғин, савол-жавоб, баҳс ва мунозараларга бой  тарзда ўтяпти.

/media/in_content_images/01_6jqdlFJ.jpg_image

Ана шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон Карлар жамияти Тошкент вилояти бўлимида бўлиб ўтди.

/media/in_content_images/02_XuCrjYG.jpg_image

Учрашувда “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар ва Олмазор туман Кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлари, ОАВ вакиллари, нутқида ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар иштирок этди.

/media/in_content_images/03_AG5CSSb.jpg_image

“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари, партиядан Президентликка кўрсатилган номзод Алишер Қодировнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Феруза МУҲАМEДЖАНОВА йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Шунингдек, номзод дастурида белгиланган бешта устувор йўналиш, яъни тарбия ва таълим, ижтимоий қадриятларга ҳурмат ва фуқаролар эркинликларини таъминлаш соҳаларига қаратилган  вазифалар хусусида  атрофлича маълумот берди, сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

/media/in_content_images/04_GbtKclZ.jpg_image

– “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ташкил қилинган мазкур  учрашув биз учун айни муддао бўлди, – деди Карлар жамияти Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар бўлими бошлиғи  Любов Николаевна. – Партиядан кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастури билан яқиндан танишдик. Шунинг баробарида жамиятимиз аъзоларини қийнаб келаётган бир қатор муаммоларимизни ҳам ўртага ташладик. Шояд, партиянинг, қолаверса, депутатларимизнинг саъй-ҳаракати билан мушкулимиз осон бўлса. Бошқа партиялар ҳам бу ташаббусга қўшилиб, имконияти чекланган биз каби фуқаролар муаммоларини мутасадди ташкилотлар эътиборига ҳавола қилишга кўмаклашишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

/media/in_content_images/05_Zg8gYbx.jpg_image

Ф.МУҲАМEДЖАНОВА сўзининг якунида ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳам жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканликларини, партиядан кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастурида белгиланган барча  вазифалар уларнинг манфаатлари учун ҳам бирдек дахлдор эканлигини таъкидлаб, барчани сайловда фаол иштирок этишга, энг муносиб номзод учун овоз беришга чақирди.

/media/in_content_images/06_HEyQRMx.jpg_image

Феруза ЖАЛИЛОВА,
“Миллий тикланиш” демократик партияси бўлим бошлиғи