Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. 3 та ҳокимият мутахассислари Чехия тажрибасини ўрганиб қайтади

3 та ҳокимият мутахассислари Чехия тажрибасини ўрганиб қайтади

Cана : 31-03-2017   /   Янгиликлар, Сиёсат, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 629

Жорий йилнинг 31 март куни БМТ Тараққиёт Дастурининг "Маҳаллийбошқарувтизимини қўллаб- қувватлаш 2-босқич” лойиҳаси ва Буюк Британия элчихонаси грантлари асосида 2-8 апрель кунлари маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти, ҳудудларнинг ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш, бюджет соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ҳудудлар бюджетини ўрта муддатли режалаштириш бўйича тажрибалари билан яқиндан танишиш мақсадида Чехия Республикасига режалаштирилаётган ўқув сафари олдидан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда БМТ Тараққиёт Дастури лойиҳаси ва Буюк Британия элчихонаси вакиллари, Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамаси, Молия Вазирлиги, Иқисодиёт вазирлиги, ҳамда Жиззах, НаманганваТошкент вилоятлари ҳокимликлари ва молия бошқармалари мутахассислари иштирок этишди. Учрашув давомида Чехия Республикасида бўлиб ўтадиган учрашувлар дастури, Чехия Республикаси ҳақида қисқача ахборот берилди. Йиғилишда иштирокчиларҳудудлар бюджетини режалаштиришнинг жорий ҳолатини таҳлил этиш, қонунчилик асослари, амалиёти, ютуқлари ва камчиликлари, шунингдек ривожланган давлатларнинг ҳудудлар бюджетларини режалаштириш тажрибаси, ўрта муддатли бюджет ишлаб чиқиш бўйича таҳлиллар ўтказиш ва Ўзбекистон ҳудудларида қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишбўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Учрашув иштирокчилари Чехия Республикасига уюштирилаётган ўқув-амалий ташриф бўйича тегишли вазифаларни белгилаб олдилар.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!