Жиззах вилояти ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да 3-ўринни эгаллади

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан "Очиқлик индекси” натижалари эълон қилинди. Мазкур индекс 2014 йил 5 майда қабул қилинган "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги” тўғрисидаги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. 2016 йилда якунида        давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлигини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан баҳолаш тизимига киритилган 47 та давлат ҳокимияти ва бошқарув    органларида мониторинг ўтказилди.

Мониторинг натижаларига кўра Жиззах вилоят ҳокимлиги "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги кўрсаткичлари” бўйича Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти ҳокимликларидан сўнг 3-ўринни эгаллади.

Очиқлик кўрсаткичлари асосан тизимдаги раҳбар ва  ахборот хизмати фаолияти, расмий веб сайтнинг фаолият юритиши, ахборот стендлари ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситалар, ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратилганлиги, ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш мезонлари асосига қурилган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 14 04 2017 йил
0
669

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига