Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Муҳим хабар: мобиль операторлар ва интернет-провайдерлар сўмли тарификацияга ўтади

Муҳим хабар: мобиль операторлар ва интернет-провайдерлар сўмли тарификацияга ўтади

Cана : 25-04-2017   /   Янгиликлар, Технология   /   кўрилди: 655

2017 йил сўнгига қадар мобиль операторлар ва интернет-провайдерларнинг сўмли тарификацияга ўтиши бўйича қарор ишлаб чиқилади. Қарорнинг амалга оширилиши 2018 йилда бошланади, деб ёзади Коммерсант нашри.

Жорий йилнинг охиригача Ўзбекистонда уяли алоқа операторларини ҳамда интернет-провайдерларни ўз хизматларини миллий валютада нархлашга ўтказиш бўйича қарор ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Usenet 2017 конференцияси доирасидаги давра столида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Умиджон Аъламов маълум қилди, дейилади хабарда.

Вазирлик вакилининг таъкидлашича, бу борада истеъмолчилардан, жумладан, корпоратив мижозлардан кўплаб шикоятлар келиб тушган. Улар асосан хизматларнинг АҚШ долларида нархланиши билан боғлиқ ноқулайликлардан норозилик билдиришган.

«Ўтиш жараёни ўзи катта маблағларни талаб қилади, бу арзонга тушадиган тадбир эмас, – дея таъкидлаган Аъламов. – Бироқ, Ҳаракатлар стратегиясига кўра, миллий валютада нархлашга ҳамма ўтади: мобиль операторлар ҳам, интернет-провайдерлар ҳам. Қарор шу йилнинг охиригача ишлаб чиқилади ва кейинги йил амалга ошира бошланади».

Манба: Terabayt.uz

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!