Дубайда ҳавода муаллақ турувчи биринчи минорани қуришмоқчи

Нью-Йоркнинг Clouds Architecture Office меъморчилик бюроси орбитада муаллақ турган астероидга қуриладиган ва ҳеч бир муболағасиз осмондан осилиб тушадиган баланд бино лойиҳаси ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Популярная механика». Яъни унинг биринчи қавати коинотда, томи эса Ерда бўлади.

Бино Analemma Tower деб аталади, уни архитекторлар Дубай осмонида қуришни режалаштирмоқда. Йиғиб бўлинган моделлар Ердан олиниб, миноранинг кабеллар орқали астероидга бириктирилган пойдеворига маҳкамланади. «Янги намунадаги бино ҳавода муаллақ туриши туфайли, уни исталган жойда йиғиш ва сўнгра, у учун мўлжалланган жойга келтириш мумкин», — дейди архитекторлар.

Analemma Tower ҳар куни жанубий ва шимолий қутб оралиғидан ўтадиган ва саккиз рақамини эслатувчи траектория бўйлаб ҳаракатланади. Орбитанинг энг пастки ва суст нуқтасида бино Манхэттен устидан ўтади.

Минора коинотдаги ўз асосига ўрнатилган қуёш панеллари орқали қувват олади, сувни эса булутлар ва ёмғир сувларидан тўплайди.


  dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига