Китобдан яхши дўст йўқ жаҳонда

Бугунги ёшларнинг билим олиши, интилишини рўёбга чиқариш учун барча имкониятлар бор. Инсон камолотида бадиий адабиёт алоҳида ўринга эга. Мактаб ўқувчилари орасида китобхонликни тарғиб қилиш, китоб орқали уларни миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, бой адабий меросимизга меҳрни кучайтириш мақсадида Арнасой туман Ахборот ресурс маркази ва ЎзМТДП туман Кенгаши ҳамкорлигида Арнасой туман 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Китоб ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти” лойиҳаси доирасида "Китоб – маънавият ўчоғи” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман Халқ таълими ва умумтаълим мактабларидан ўқувчи ва ўқитувчилар, Жиззах вилоят Ахборот ресурс маркази ва туман Маънавият ва тарғибот маркази ҳамда Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл, Зафаробод, Ғаллаорл туман АРМ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда1-мактаб ўқувчилари шеърий чиқишлари, 8-мактаб ўқувчилари Ғофур Ғуломнинг "Шум бола” асаридан лавҳа, 22-мактаб ўқувилари Инглиз тилида китоб ўқиш борасидаги саҳна кўринишларини, 2-мактабнинг "Камалак” гуруҳининг жонли ижрода куй қўшиқ, рақслари ва ҳажвиявий ҳамда Баркамол авлод болалар маркази баъдий гимнастика тўгараги ўқувчиларининг баъдий чиқишлари йиғилганларга манзур бўлди.

– Халқимизнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришда "Китоб – маънавият ўчоғи” маънавий-маърифий тадбирининг ўрни ошиб бормоқда дея Арнасой туман АРМ раҳбари Зулфия Қўзибоева – шунингдек ушбу тадбир давлатимиз томонидан адабиётни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва эришилаётган натижаларни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз, жумладан, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, ижодкорлар ва китобхонлар ўртасидаги мулоқотни яхшилаш, китобга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплашда ўз самараларини бераётир.

Дархақиқат бугунги глобаллашув даврида интернет ва бошқа воситалар жадал ривожланаётганига қарамай, инсоннинг онг ва тафаккурини чархлаш, маънавий оламини бойитиш, эзгуликни тарғиб этишда китобнинг ўрни беқиёс.

Буни халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг китобга қизиқиши кучайиб бораётгани яққол исботлайди. Худудда аҳолининг эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида китоб доконларининг очилиши ва жойларда кутубхоналарнинг янги нашрлардаги китоблар билан бойитилиши китоб ўқишга замин бўлаётир.

– Юртбошимизнинг ёшлар камолоти йўлида китобга бўлган эътибори янги нашрларда ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари китоб дўкони ва кутубхоналарда кенг оммага тақдим қилиниши бевосита маънавий юксалишнинг яна бир заминидир дея тадбир иштирокчи Барчиной Юсупова.

Китоб мутолаа қилиш, унинг мазмуни ҳақида тенгдошлар билан фикрлашишнинг завқи бўлакча. Зеро, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ёзганидек, китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаидир.

 

Рустам Нурматов

Арасойдаги sangzor.uz мухбири

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 16 05 2017 йил
0
443

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига