Термиз туманида "Навоий ворислари" Республика кўрик-танлови ўтказилди


"Навоий ворислари" Республика кўрик-танлови Сурхондарё вилоятида Термиз туман босқичи ўтказилди.

Танлов давомида Термиз туманидаги 34-мактаб ўқувчилари томонидан Навоий асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари ва Термиз санъат коллежи талабалари Р.Зокирова, О.Ҳайитова ижросида айтилган мумтоз тароналар йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган танлов якунида Термиз туманидаги 34- мактабнинг 6-синф ўқувчиси С.Чориева 1-ўринга муносиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш имконини қўлга киритди.

Танлов якунида ғолиб деб топилган ўқувчиларга ва иштирокчиларга ЎзМТДП Термиз туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва ўзбек адабиёти номоёндаларининг бадиий асарлари, китоблар тўплами топширилди.

 

Сурхондарё вилоятидан sangzor.uz мухбири

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 19 05 2017 йил
0
548

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига