Арнасойда уюшмаган ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Арнасой туман 1-сонли умумтаълим мактабининг спорт майдонида "Камолот” ЁИҲ туман кенгаши ва туман Маънавият тарғибот маркази билан хамкорликда коллеж ва мактаб ўқувчилари шунингдек, уюшмаган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, гиёхвандлик ва ичкиликбозликни олдини олиш мақсадида, туманимизнинг иқтидорли, истедодли ёшларидан иборат 14 та футбол жамоалари иштирокида "Хотира турнири” мусобақаси ўтказилди.

Унда 1-ўринни 1995 йилда туғилганлар, 2-ўринни 1992 йилда туғилган, 3-ўринни 1997 йилда туғилган уюшмаган ёшлар ғолиб бўлишди. Шунингдек энг яхши хужумчи, энг яхши дарвазабон ва мактабнинг 9-синф битирувчилари жамаолари пул мукофоти билан тантанали равишда тақдирландилар.

 

Арнасойдан sangzor.uz мухбири

Рустам Нурматов

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 31 05 2017 йил
0
428

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига