Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Ўттиз йилдан кейин пенсия олиш қийинлашади

Ўттиз йилдан кейин пенсия олиш қийинлашади

Cана : 06-06-2017   /   Янгиликлар, Иқтисодиёт   /   кўрилди: 708
Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботида ўртача умр ёшининг ўсиб бориши ва пенсия фондларига инвестицияларнинг кам ажратилиши натижасида 2050 йилга бориб, пенсия таъминотидаги етишмовчилик 427,8 триллион долларга етиши тахмин қилинган. Бу жаҳон ялпи ички маҳсулотига нисбатан беш марта кўпроқ дегани.
 
Форум иомонидан ижтимоий ҳолати ўрганилган АҚШ, Буюк Британия, Япония, Нидерландия, Канада ва Австралия давлатларини катта муаммолар кутмоқда. Шунингдек, тақчиллик аҳолиси кўп мамлакатлар сафида юқорида турувчи Хитой ва Ҳиндистонда ҳам кузатилиши мумкин.
 
АҚШда 137 триллион, Хитойда 119 триллион ва Ҳиндистонда эса 85 триллион долларгача тақчиллик прогнози мисол тариқасида келтирилган.
 
Ўттиз йилдан сўнг 65 ёшга кирганлар сони 600 миллиондан 2,1 миллардга кўпаяди. Айни вақтда битта ишчи ва саккиз пенсионер бор. Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилга бориб, бу рақам тўртдан бирга тушади.
 
Шунингдек, ҳисоботда кўплаб мамлакатларда пенсия ёшини аста-секин кўтариб бориш муқаррар чора экани таъкидланган.
Мусулмонбек Иброҳимов
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!