Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Юк машинаси урилган автобуснинг йўловчилари тириклайин ёниб кетишди

Юк машинаси урилган автобуснинг йўловчилари тириклайин ёниб кетишди

Cана : 06-06-2017   /   Янгиликлар, Дунё   /   кўрилди: 801
Кеча, 5 июнь куни Ҳиндистоннинг шимолий ҳудудида жойлашган Барели шаҳрида автобус ва юк машинаси иштирокида автоҳалокат юз берди. Натижада автобус ичида бўлган 22 йўловчи тириклайин ёниб кетган.
 
Маълум бўлишича, автобус қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган юк машинасига бориб урилгандан сўнг бакдаги бензин кучли ёнғин бошланишига сабаб бўлган. Бу пайтда автобусдаги йўловчилар ўриндиқларда ухлашаётган эди ва шу туфайли ёнғин бўлаётганини сезишмаган.
 
"Тахминан соат 05:45 (04:15 Тошкент вақти билан)да 22 киши шифохонага олиб келинди. Жабрланганларнинг юзлари ва баданлари таниб бўлмас ҳолатда эди”, дейди шифохона ходимларидан бири.
 
Маҳаллий полициянинг тасдиқлашича, ёнғин ўчириш хизмати ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб келган, лекин ёнғин кучлилиги сабаб уни ўчиришда қийинчиликларга учрашган. Ҳозирда ЙТҲ қандай содир бўлгани ҳақида дастлабки маълумотлар ўрганилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, автобус Нью-Деҳлидан Гонда шаҳри томон йўлга чиққан.
Акмал Эшонхонов
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!