Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Рустам Азимов ҳукуматдан кетди

Рустам Азимов ҳукуматдан кетди

Cана : 06-06-2017   /   Янгиликлар, Сиёсат   /   кўрилди: 611

Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий комплексида яна ўзгаришлар рўй берди. 

Манбаларнинг хабарларига кўра, бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплекси раҳбари Рустам Азимов лавозимни тарк этган.

«Kun.uz» манбаси берган маълумотга кўра, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Жамшид Қўчқоров тайинланган.

Рустам Азимов ўтган йилнинг декабрида Молия вазири ва бош вазирнинг биринчи ўринбосарлигидан кетганди. Унинг вазирликдаги ўрнини Ботир Хўжаев Асадиллаевич эгаллаган, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбари Очилбой Раматов Жуманиёзович эса бош вазирнинг биринчи ўринбосарига айланганди.

Рустам Азимов 1991-1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарув раиси сифатида ишлаган, 1998-2000 — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири сифатида фаолият кўрсатган.

2000 йилдан 2002 йилгача у Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири, 2000-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодиёт ва статистика вазири бўлиб ишлаган. 2003-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири. 2005-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири. 2008 йил 22 ноябрдан 2016 йил декабригача Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Молия вазири, макроиқтисодий ривожлантириш мажмуаси раҳбари. 2016 йил 15 декабрдан Бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш мажмуаси раҳбари.

Айни вақтда унинг кейинги иш фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!