Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Янгиликлар
  3. Депутат билан юзма-юз мулоқот қизғин кечди

Депутат билан юзма-юз мулоқот қизғин кечди

сана : 07-06-2017   /   Янгиликлар, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 517

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши "Ёшлар қаноти” томонидан "Депутат билан юзма-юз” мавзусида давра-суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати 33-Пахтакор сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Қодиров сўз олиб, дунёнинг айрим давлатларида сиёсий беқарорлик давом этаётган бир вазиятда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг нечоғлик улуғ неьмат эканглигига тўхталиб ўтди ва Олий Мажлисда қабул қилинган янги тахрирдаги қонун ва қарорларнинг мазмун моҳияти тўғрисида ҳам сўз юритди.

-Мазкур давра суҳбатини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан сайловчиларга ахборот бериш, қабул қилинган қонунларнинг мазмун моҳияти билан жамоатчиликни таништириш, аҳоли қийнаётган муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф қилишдан иборатдир,- дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Қодиров.

Албатта, жойларда бу каби учрашувлар ва давра-суҳбатларининг ташкил этилиши юртбошимиз томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жорий "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”даги ютуқ ва камчиликлари, ахоли ўртасида учраётган муаммоларни тўғри талқин қилиш ва уларни ўз вақтида бартараф қилиш муҳим аҳамият касб этади.

ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий

партия ташкилоти Кенгаши ИҚ

девони раҳбари А.Арипов

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета