Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Ўзбекистонда янги давлат жамғармаси ташкил этилади

Ўзбекистонда янги давлат жамғармаси ташкил этилади

Cана : 30-06-2017   /   Янгиликлар, Сиёсат   /   кўрилди: 613

Ўзбекистон ҳукумати Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 23 июндаги «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари турлари билан кафолатли таъминлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чоралари тўғрисида»ги қарорида сўз боради.

«Тадбиркорлик субъектларининг саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларини, шунингдек ижтимоий йўналишдаги давлат дастурларини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг тижорат банклари кредитларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва кредитлаш шартларини енгиллаштириш чораларини кўриш вазифаси топширилди. Айни мақсадлар учун манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди», дейилган қарорда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!