Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан муносабати ўзгармоқда

"Жеймстаун Фаундэйшн” маркази Ўзбекистон сиёсати ҳақида мақола чоп этди. Унда келтирилишича, Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон ва Туркманистон, шунингдек, Тожикистон ҳамда Туркманистон билан алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳукуматнинг Афғонистонга бўлган муносабати ҳам ўзгармоқда, дейилади хабарда.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2017 йил январь ойида Афғонистонга расмий ташриф уюштирган эди. Бу эса сўнгги 20 йил ичидаги жиддий ташрифлардан бири бўлди. Мазкур ташриф давомида Абдулазиз Комилов Афғонистонга хавф ва таҳдид нуқтаи назари билан қарамаслигини маълум қилди. Унинг айтишича, Ўзбекистон савдо-сотиқ, гуманитар ва маданий соҳаларда, шунингдек, инфраструктура ва транспорт борасида ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканини қўшимча қилди.
 
Президентнинг Афғонистон бўйича махсус элчисини тайинлаши ҳам икки давлат ўртасидаги алоқаларни тиклаш истагидан далолат беради. Тошкент шаҳри Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш йўлида иштирок этишга тайёр экани қайд этилди.
 
2017 йил январь ойида Қобул шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди. Бу ерда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг доимий кўргазмалари ташкил этилади. Айни вақтда Ўзбекистон Афғонистон билан темир йўл билан боғланган ягона қўшни мамлакат ҳисобланади.
 
Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон газ қувури линияси лойиҳасини амалга оширишда "Ўзбекнефтгаз” компанияси оператор бўлишга имконияти мавжуд. Туркманистон Ўзбекистон билан аввал ҳам газ соҳасида лойиҳа амалга оширган.
 
Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газ қувурининг илк линияси 2009 йилда ишга туширилган эди. Айни вақтда бу лойиҳа 3 та линияга эга. Уларнинг барчаси "Ўзбекнефтгаз” иштирокида қурилган. Бу линия орқали Хитойга 180 миллиард кубометрдан ортиқ ҳажмдаги газни етказиб берди.
 
Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатлари толибон ёки бошқа террорчилик гуруҳларининг Қобулдаги марказий ҳукуматга тез-тез ҳужум қилаётган вақтда тикланмоқда. Исёнчилар ўзларининг жангари ҳаракатларини айниқса, Афғонистоннинг шимолий провинцияларида кучайтирмоқдалар. Бу ҳудуд орқали мамлакат Марказий Осиё давлатлари билан чегарадошдир.
 
Яқинда АҚШнинг Афғонистонга қўшимча ҳарбийлар ва ҳарбий техника юбориши тўғрисидаги қарори мамлакатда тинчлик ўрнатишга ёрдам беришига умид қилиш мумкин. Бироқ Афғонистондаги вазият барқарорлашмаслиги ҳам мумкин. Сабаби бу ердаги кураш узоқ йиллардан буён давом этмоқда. Шу сабаб Ўзбекистон Афғонистонга нисбатан хавф эмас, стратегик имконият сифатида баҳоланса, муносабатлар қайта тикланиши мумкин. 
Дурдона Расулова 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 30-06-2017, 14:54
0
383

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

  • яндекс.ћетрика Яндекс.Метрика –ейтинг@Mail.ru
  • Таҳририят билан боғланиш

  • +998 91 569-16-99, +998 91 599-54-44
  • jizzaxcity@umail.uz
  • Жиззах, ш. Ш.Рашидов, к. 116-уй
  • 2014-2018 Сайтдаги хабарлардан фойдаланилганда www.Sangzor.uzга ҳавола кўрсатилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1150
    Юқорига