Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашади

Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашади

Cана : 30-06-2017   /   Янгиликлар, Жамият   /   кўрилди: 687
Аввал хабар бергенимиздек, бугун, 30 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойи бўлиб ўтади.
 
Унда ташкилотнинг ўтган беш йиллик фаолияти таҳлилий-танқидий сарҳисоб қилиниб, истиқболдаги режалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланади. Ёшлар билан ишлашда эътиборни кучайтириш талаб этилаётган муҳим жиҳатлар, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар таҳлил этилади. Шунингдек, Ҳаракатнинг янги таҳрирдаги Устави ва Дастури қабул қилиниб, Марказий Кенгаш ва унинг раҳбар органларини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилади.
 
Ҳудудий Кенгашлар конференцияларида Ўзбекистоннинг фаол ёшлари орасидан сайланган 600 нафар делегатнинг ҳар бири Қурултойда ўз фикри, таклифи ва ташаббуси билан иштирок этади.
 
Қайд этиш керак, Ҳаракатнинг Устави ва Дастурини тасдиқлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш, Ҳаракатни қайта ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, Марказий Кенгаш ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботларини тинглаш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш, Марказий Кенгаш ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси таркибини сайлаш, Марказий Кенгаш раиси, унинг ўринбосарлари ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси раисини 5 йил муддатга сайлаш Қурултойнинг мутлақ ваколатига киради.
 
Қурултой ишида делегатлар "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти бўйича ҳисоботини, Ҳаракатнинг янги таҳрирдаги Дастури ва Устави лойиҳасини муҳокама қилади.
 
Шунингдек, ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида ўтказиладиган мазкур Қурултойда иштирок этиши ва ёшлар билан учрашиши режалаштирилган.
 
Қурултойда Ҳаракатнинг келгуси даврдаги фаолияти учун устувор йўналишларни белгилаб берадиган қатор қарорлар қабул қилинади.
Бобур Жалолов
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!