Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Қайноқ хабарлар: итларнинг филларга ҳужуми, машҳур теннисчи ЙТҲга учради, АҚШда портлаш

Қайноқ хабарлар: итларнинг филларга ҳужуми, машҳур теннисчи ЙТҲга учради, АҚШда портлаш

Cана : 30-06-2017   /   Янгиликлар, Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 685
1. Американинг Флорида штатида жойлашган электростанцияда портлаш юз берди. Оқибатда 2 нафар ишчи ҳалок бўлди ва яна 4 нафари яраланди. Айни вақтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
                      
2. Таиланднинг Пхукет оролидаги паркда фил устида сайр қилиб юрган 4 нафар сайёҳ итларнинг ҳужуми сабаб жароҳатланишди. Итлар филларга ҳамла қилишган. Улардан қўрқиб кетган филлар қочишга уринишган ва натижада ерга сирпаниб тушишган. Фил устида бўлган сайёҳлар, жумладан, 2 нафар вояга етмаган бола оғир яраланиб, шифохонага етказилган.
 
3. Америкалик теннисчи Винус Уильямс ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисасига учради. Воқеа 9 июнь куни содир бўлган. 37 ёшли теннисчи бўлган автомобиль чорраҳалардан бирида бошқа бир транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган. Автомобилнинг 78 ёшли ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган эди. 2 ҳафталик муолажалардан сўнг, қария жон берди. Полиция вакиллари ЙТҲ Винус Уильямснинг айби билан содир бўлганини хулоса қилишмоқда. Айрим тахминларга кўра, у, шунингдек, алкоголь таъсирида бўлган.
 
4. Венесуэлада апрель ойи бошидан буён норозилик намойишлари тинимсиз авж олмоқда. Барута тумани соғлиқни сақлаш хизмати куни кеча яна 17 киши жароҳат билан шифохонага етказилганини маълум қилди. Оппозиция тарафдорлари томонидан суд аъзоларининг истеъфосини талаб қилиш ғоясини илгари сурган акция туфайли 77 киши вафот этган. 
Дурдона Расулова
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!