Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Ахборот хавфсизлиги бугунги кунда қандай бўлиши керак?

Ахборот хавфсизлиги бугунги кунда қандай бўлиши керак?

Cана : 10-07-2017   /   Янгиликлар, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 773

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Арнасой туман кенгаши тамонидан Арнасой туман ҳокимлиги залида "Ёшларда миллий ахборот хавфсизлигини таъминлаш" мавзусидаги давра суҳбатида ана шундай долзарб масалалар ҳақида сўз борди.Тадбирда партия фаоллари, Арнасой тонги газетаси, давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари иштирок этди.

— Ахборот хавфсизлиги мамлакатимизнинг бугунги куни ва келажак тараққиёти учун долзарб аҳамият касб этади ва бу ЎзМТДП сайловолди Платформасида энг устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган, — деди Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши депутати Г.Менглиева. — Шундан келиб чиққан ҳолда, партия миллий ахборот-коммуникация соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни ўз фаолиятининг устувор вазифаларидан бири деб билади. ЎзМТДП бундай стратегия глобаллашув жараёнларида халқимиз маданиятининг асослари дахлсиз сақланиб қолинишини, унинг янада ривожланишини, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнлари самарадорлиги оширилишини таъминлашга хизмат қилиши лозим, деб ҳисоблайди.

Шунингдек, партия илгари сураётган интернет тармоғининг миллий сегментларини ривожлантириш, оммавий ахборот воситаларининг миллий ғоямиз тамойил­ларини тар­ғиб этишдаги ролини ошириш, ҳар бир фуқаро онгига, маънавий дунёсига мамлакатимизда озод ва обод ҳаёт барпо этиш — бош мақсадимиз эканини чуқур сингдириб бориш, миллий ахборот тизимлари ва ресурсларини ривожлантириш, миллий ахборот хавф­сизлигини таъминлаш каби мақсад ва вазифалари, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида фикр-мулоҳаза юритилди, таклиф-тавсиялар билдирилди.

Бугун ахборот — тараққиётнинг бош омилига айланди. Лекин бугун жаҳон ахборот бозорида миллий манфаатларимизга зид, миллий анъаналаримиз, турмуш тарзимизга ёт, умрбоқий қадриятларимизга завол етказадиган ахборотлар ҳам борлиги айни ҳақиқат. Бу эса, ўз-ўзидан ахборот хуружларидан ҳимояланиш, ахборот бозорида миллий хавфсизликни таъминлаш ишларини янада кучайтиришни тақозо этмоқда. ЎзМТДПнинг бу борадаги дастурий мақсадлари эса ана шундай шароитда аниқ саъй-ҳаракатларни илгари суриш ва амалга оширишга хизмат қилади. Давра суҳбатида ушбу вазифалар чуқур таҳлил қилиниб, партия ва оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорликдаги ишлари белгилаб олинди.

Рустам Нур dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!