Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. АҚШ давлат котибининг араб давлатларига сафари самарасиз якунланди

АҚШ давлат котибининг араб давлатларига сафари самарасиз якунланди

Cана : 13-07-2017   /   Янгиликлар, Дунё   /   кўрилди: 623

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Фор кўрфазида юзага келган вазиятни юмшатиш ва араб давлатларини «ўзаро келиштириш учун» минтақа давлатларига ташрифи ниҳоясига етмоқда. Бу ҳақида Reuters​ агентлиги хабар бермоқда.

Дастлаб, сешанба куни АҚШ давлат котиби Қатарга сафар қилган ва амир Тамим ибн Ҳамид ас-Соний билан учрашган. Чоршанба куни Тиллерсон Жидда шаҳрида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср ташқи ишлар вазирлари билан учрашган. Учрашув тафсилотлари ошкор қилинмаган бўлсада, Қатар билан юзага келган муаммони ҳал қилиш бўйича ижобий келишувга эришилмагани тахмин қилинмоқда.

Давлат котиби ўша куннинг ўзида 4 араб давлати ва Қатар ўртасида воситачилик қилаётган Қувайтга сафар қилган. Сешанба куни Америкалик дипломат терроризмни молиялашга қарши АҚШ-Қатар битимини имзолаган. Қатар билан дипломатик алоқаларни узган давлатлар эса бу битим уларнинг хавотирларини тинчлантириш учун етарли эмаслигини изҳор қилишди.

Тиллерсон Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон билан ҳам музокаралар олиб борган. Улар терроризм ва уни молиялашга қарши ҳамкорликда курашиш масалаларини муҳокама қилгани айтилмоқда. Америкалик дипломат бугун кутилмаганда Қатарга қайтиши кутилмоқда.

Араб давлатлари Тиллерсоннинг ташрифидан натижа чиқмаганини эътироф этишмоқда. Словакияга сафар қилган БАА ташқи ишлар вазири Шайх Абдуллоҳ ибн Зайд ан-Наҳаян давлат котибининг ташрифи муаммони ҳал қилишга ёрдам бермаслигини маълум қилган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!