Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратовнинг партия Марказий кенгаши X Пленумига бағишланган брифингдаги Баёноти

ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратовнинг партия Марказий кенгаши X Пленумига бағишланган брифингдаги Баёноти

Cана : 07-08-2017   /   Янгиликлар   /   кўрилди: 525

Унда партия ташкилотларининг ва Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг 17 та устувор вазифалари белгиланди. Амалга оширилиши керак бўлган устувор вазифалар - бир қатор қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда ташкилий, амалий тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Дастурда вазифаларни бажаришнинг аниқ муддатлари, масъуллари белгиланиши билан бирга, уларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари ҳам акс эттирилган.

Ушбу ҳужжатда "Миллий тикланиш” демократик партиясининг ғоявий ва мафкуравий дастурларини такомиллаштириш борасида вазифалар белгиланди. Мамлакатимиз ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларга партиянинг позициясини билдириш ва уни кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ишлаш, чиқишларни кўпайтириш чоралари кўзда тутилган. Партия фракцияси ва депутатлик гуруҳларининг ижро ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиш юзасидан янги тизим яратиш белгиланган. 

Дастурдан шунингдек, партиянинг аҳоли билан мулоқотини, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, "Ёшлар қаноти” фаолиятини такомиллаштириш борасида ҳам қатор долзарб вазифалар ўрин олган.

Дастурда партияда кадрлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, партия аппарати ходимлари учун махсус ўқув курслар ташкил этиш ҳамда ҳудудий партия ташкилотлари моддий-техник таъминотини янада яхшилаш, партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини, партия ташкилотларининг фракция билан узвий алоқасини кучайтириш, қонунларни қабул қилишда жамоатчилик ва сайловчиларнинг кенг иштирокини таъминлаш каби устувор вазифалар белгиланган. Шунингдек, фракциянинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишга қаратилган ишларни жадаллаштириш, фракция аъзолари томонидан жойларда олиб борилаётган ишларнинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш жараёнини янада такомиллаштириш борасида аниқ вазифалар ва уларни амалга ошириш механизмлари кўрсатиб ўтилган. 

Ўйлаймизки, мазкур чораларнинг амалга оширилиши партиямиз мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишга, электорат манфаатларини самарали ҳимоя қилишга ҳамда сайловчиларнинг партияга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади.

Шу боис ҳам навбатдаги энг муҳим вазифамиз барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлар томонидан ушбу чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлашдан иборатдир.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!


 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!