Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Каттақўрғондаги маданий мерос объектлари муҳофазадами?

Каттақўрғондаги маданий мерос объектлари муҳофазадами?

Cана : 08-08-2017   /   Янгиликлар   /   кўрилди: 475

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партия сайловолди Платформасида белгиланган маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, туризмни ривожлантириш каби вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партия Самарқанд вилоят ташкилоти "Пресс-тур” лойиҳаси доирасида Каттақўрғон шаҳридаги XVII асрга тегишли Абдуҳакимбой ёдгорлигининг бугунги ҳолатини ўргандилар. 

Аниқланганидек, шаҳарнинг кириш қисмида жойлашган мазкур меъморий ёдгорликнинг олд қисмида айни кунда темир бозори ташкил қилинган. Унинг орқасидан Каттақўрғон канали оқиб ўтмоқда. Бир томонда ошхона фаолият юритмоқда, иккинчи томонда ҳожатхона ташкил қилинган.

 

Буларнинг барчаси ёдгорликнинг кўримсиз, таъмирталаб ҳамда хароба кўринишга олиб келишга сабаб бўлмоқда. Ушбу маданий ёдгорликни давлат муҳофазасига олиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш юзасидан дастлабки ташкилий ишларни амалга ошириш бўйича ЎзМТДП вилоят кенгаши томонидан Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилинди. 

IMG_0080.jpg

 

IMG_0090.jpg

Шунингдек, шаҳардаги йирик маҳаллалардан бири Сўфи Оллоёр номи билан аталади. Партия аъзолари мазкур маҳалла марказидаги муқаддас Кўктошни бориб кўрдилар. Бу қадамжога турли ҳудудлардан фуқаролар шифо истаб келадилар. Бу ердаги кўктошни Сўфи Оллоёр Бухоро шаҳридан олиб келган бўлиб, у кишининг муқаддас қадамжоси сифатида эъзозланади.

 

Партия фаоллари томонидан мазкур зиёротгоҳни ободонлаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди.

 

Зафар Алланов, 

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши "Ёшлар қаноти” етакчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!