Жиззах шаҳрида маст ҳайдовчи ЙҲХБ ходимини уриб тан жароҳати етказди

Жиззах шаҳрида  маст ҳайдовчи ЙҲХБ ходимини уриб тан жароҳати етказди

Жиззах шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Шароф Рашидов ва Буюк-турон кўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган вақтда, Ўратепалик маҳалласи Қурувчилар кўчаси 42-уйда истиқомат қилувчи, 1988 йилда туғилган, фуқаро Б.Б.нинг бошқарувида бўлган “Каптива” русумли автомашинага тўхташ ишорасини кўрсатди.

Ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол килганликда гумон қилниб, наркология диспансеридан ўтказиш мақсадида Заргарлик маҳалласи ҳудудида жойлашган Жиззах шаҳар ички ишлар органларини фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли ИИБ биносига олиб келинди.

Фуқаро Б.Б. тиббий текширувдан ўтказганлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштираётган вақтида хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимига ташланиб, унинг эгнидаги курткасининг ўнг пагонини йиртиб, юз қисмига қўли билан уриб, тан жароҳати етказади. Натижада, ходим чап томон пастки лаб соҳаси урилиб йиритилган жароҳати, юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси билан биринчи тиббий ёрдам олган.

Ҳолат юзасидан шаҳар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати