Табиий газдан оқилона фойдаланиш зарур!

Табиий газдан оқилона фойдаланиш зарур!

Мажбурий ижро бюроси томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан,  МИБ Жиззах шаҳар бўлими ҳодимлари томонидан фуқаро Б.К раҳбарлигидаги Жиззах шаҳар, Ёшлик маҳалласи ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли кафе биноси кўздан кечирилганида, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирмасдан, газ таъминоти шартномаси тузмасдан, умумий фойдаланишда бўлган табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний табиий газдан фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Кафеда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги оқибатида газ таъминоти корхонасига жами 148 млн.521 минг 600 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Ушбу аниқланган зарар миқдори Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига 2019 йил 25 декабрь куни келиб тушган ва шу куни жамият раҳбари фуқаро Б.К ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852 –моддаси 
 4-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлганлиги учун, мазкур модданинг 6-қисмида биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши кўрсатилган.

Мазкур қонун нормасининг мазмун-моҳияти ва унинг ҳуқуқий оқибатлари фуқаро Б.Кга тушунтирилиб, агарда етказилган зарар ўрни қоплаб берилса, жиноят иши қўзғатишни рад этилиши ҳақида маълум қилинган.

Ҳозирда ушбу қонунбузарлик ҳолати юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

МИБ Жиззах вилоят бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими