Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Ўзбекистонда учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилади

Ўзбекистонда учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилади

Cана : 23-08-2017   /   Янгиликлар, Технология   /   кўрилди: 485

Учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланишни янада ривожлантириш ҳамда уларни иқтисодий соҳаларда мақсадли ва тизимли қўллаш мақсадида Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг қарори муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси ҳузурида "Инновацион марказ" илмий-ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Корхона учувчисиз учар қурилмалар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ҳамда учувчисиз учар қурилмаларни бошқариш соҳасида мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланади.

Қурилмаларни ижарага бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитасининг ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш фонди маблағлари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар корхонанинг молиялаштириш манбаси сифатида белгиланади.

Корхона буюртмачилар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида учувчисиз учар қурилмаларни қўллаш орқали хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!