Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Амалий ишлар натижаси фаолият самарадорлигининг кўрсатмоқда

Амалий ишлар натижаси фаолият самарадорлигининг кўрсатмоқда

Cана : 23-08-2017   /   Янгиликлар, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 411

ЎзМТДП "Ёшлар қаноти” ташаббуси билан амалга оширилаётган "Уйма-уй” лойиҳаси бугун ўз самарали фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу лойиҳа давомида "Ёшлар қаноти” фаоллари ҳам жойларда қатор учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этмоқда.

Шундай учрашувлардан бири Жарқўрғон тумани "Узумзор” маҳалласида бўлиб ўтди. Учрашувлар давомида О.Холтўраеванинг ҳам хонодонида бўлиб, унинг оилавий аҳволи билан танишиб чиқилди. Маълум бўлишича оилада 6 нафар фарзандни ёлғиз катта қилаётган бу аёл кўпгина муаммоларга дуч келади. Эътиборли томни Орзугул опанинг бир неча йиллардан буён соғлиги яхши эмаслиги ҳеч кимни қизиқтирмаганлиги. ЎзМТДП сайловолди Платформасида одамларнинг турмуш тарзи, биринчи навбатда, қишлоқ аҳолиси ҳаётининг обод ва фаровонлигини, уларнинг маданиятини ошириш, жумладан, ёшларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш маънавий-маърифий соҳадаги вазифалардан бири этиб белгиланган. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳам "Ёшлар қаноти" етакчилари томонидан "Уйма-уй" лойиҳаси орқали ҳам амалий вазифалар бажариб келинмоқда.

Дастлаб ушбу хонодонининг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, унда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида "Узумзор" МФЙ раисига мурожаат қилдинди. Кам таъминланган оилалар қатори маҳалла рўйхатида турадиган Орзугул опанинг фарзандалари учун мактаб фондидан бепул ўқув қуроллари ва ижара китобларини бериш масаласи ҳал этилди. Хонадон соҳибаси Орзугул опа билан суҳбат жараёнида соғлигидан шикоят қилиб, даволаниш учун бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат қилганида ҳеч қандай натижа бўлмаганлиги маълум бўлди. Орзугул опанинг соғлигини текширтириш мақсадида туман тиббиёт маркази мурожаат қилинди. Туман Марказидаги тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг махсус текширувида аниқланишича, О.Холтўраева бурун бўшлиғининг яллиғланиши (ўткир йирингли гаймарит) билан оғриганлиги маълум бўлди. Касаллик вақтида даволанмаганлиги сабабли мияга ҳам таъсир қилганлиги, вақтида даволанмаса оғир ҳолатларни келтириб чиқариши ҳақида шифокор М.Қодирова таъкидлаб ўтди. Бу масалага масъулият билан ёндошган ЎзМТДП вакиллари Сурхондарё вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари М.Қобилова ёрдамида "Узумзор" МФЙ да истиқомат қилувчи, бемор О.Холтўраевани Жарқўрғон тумани Марказида жойлашган тиббиёт бирлашмасининг режали жарроҳ бўлимига ётқизилди ва шифохона томонидан бепул дори-дармонлар билан таъминланди.

- Мен ЎзМТДП га ўз миннатдорчилигимни билдираман, дейди, бемор

О.Холтўраева. Тўғри маҳалламиз томонидан ҳам кўп бор амалий ёрдам кўрсатилган. Аммо саломатлигим яхши эмаслигини, даволаниш учун оилавий шароитим етмаслигини айтиб, бир неча бор кўмак сўраб юзланганимда, мурожаатларим эътиборсиз қолдирилди. Партия вакиллари келиб оилавий аҳволим билан танишишди. Соғлигим ҳақида ўзлари қизиқиб қолишди. Ва бу масалани шу ҳолича қолдирмасдан менга амалий ёрдам беришларини айтишганда, рости шунчаки гап бўлса керак, деб ўйлагандим. Бироқ бу борада ўзлари ташаббус қилишиб, масъулият билан ёндошишди. Шифокорларнинг таъкидлашича бироз муддат даволаниб, сўнгра операция қилашар экан. Барака топишсин. Шифокорлар ҳам муолажаларни қаттиқ назорат қилишмоқда.

Жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол янги авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш ишида ҳамкорлик қилиш партиямиз сайловолди Платформасида белгиланган маънавий-маърифий соҳадаги асосий вазифалардан биридир. ЎзМТДП вакилларининг қилаётган бундай амалий ишлар натижаси – фаолият самарадорлигининг кўзгусига айланиши шубҳасиз.

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!