Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Олий Мажлис депутати Абдуқодир Тошқулов «нархоз машмашалари»га муносабат билдирди

Олий Мажлис депутати Абдуқодир Тошқулов «нархоз машмашалари»га муносабат билдирди

Cана : 30-08-2017   /   Янгиликлар, Жамият, Муносабат   /   кўрилди: 549

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуқодир Тошқулов ЎзЛиДеП партиясининг Facebook’даги саҳифасида уюштирилган онлайн мулоқот давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) кириш тест имтиҳонларида қайд этилган шубҳали «тасодифлар»га муносабат билдириб ўтди.

Онлайн мулоқотда қатнашган томошабинлардан бири депутатга: «ТДИУга кириш тест натижалари ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай?», — деган мазмунда савол берди.

Депутат Тошқуловнинг қайд этишича, "Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги кириш тестлари йиллар мобайнида одамларнинг оғзида эди. У ердаги адолатсизликлар, бошқа масалалар ҳам муҳокама бўларди.

Минг афсус, давлатимиз раҳбари томонидан тест имтиҳонлари устидан назоратни амалга ошириш бўйича талаблар қўйилишига қарамасдан, ҳукумат бу масала бўйича катта саъй-ҳаракатлар қилишига қарамасдан, ўзингиз кўрдингиз — ўтиш баллидан пастдаги балл 2—2,5 баробар фарқ қиляпти.

Мен ўзим 20 йил таълимда ишлаганман. Ҳозир ҳам ярим ставкада дарс бераман. Лекин таълимда ишлаган-ишламаганидан қатъи назар, ҳолат барча учун аниқ жавоб. Бу бўйича менинг фикрим худди сизникидек”.

Депутатнинг ишонч билдиришича, тез орада тест имтиҳонлари ислоҳ этилади. Бунга Давлат раҳбарининг ўзи бевосита раҳбарлик қилади. 

"Давлатимиз раҳбарининг бир неча чиқишларида кузатдим — тест имтиҳонлари ислоҳ бўлади. Бундан тўрт йиллар аввал ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши йиғилишида: "Тестни ҳам ислоҳ қилишимиз керак, бунда ёмон жиҳат йўқ. Баъзи давлатлар иншони қўшяпти, бу масалаларни ҳам ўйлаш керак”, деганимизда бироз эътироз бўлди: "Сиз ҳамма давлатни ҳавас қилаверманг. Бизда яхши” каби.

Ўшанда ҳам бу университетда аҳвол мана шундай эди. Шунинг учун, мен аминман, кейинги ўқув йилида барча хатоларимиз ҳисобга олиниб, умуман қабул жараёни ислоҳ қилинади. Таълимдаги ислоҳотларимиз энди бошланди. Жуда оғир жараён бу. Бунга вақт керак. Хорижий давлатлар тажрибасини ҳақиқатда ўрганишимиз керак”, - деди Абдуқодир Тошқулов.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!