Инсон аъзолари билан савдо қилиш жиноий тартибда таъқиб қилинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини  ва Жиноят кодексига тузатишлар киритиш лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда "Норма” нашри хабар берди.

Мазкур қонун лойиҳалари ҚҲТБТ порталида муҳокама учун очиқ. Хусусан, "Инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси қуйидагиларни тартибга солади:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг соҳадаги ваколатини;  

амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар, тартиб ва чора-тадбирларни;

донорлар ва реципиентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини.

Шу билан бир қаторда, Жиноят кодексини иккита модда билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.

Биринчиси, инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олишга мажбур қилиш ёки ноқонуний ажратиб олиш. Ушбу жиноят учун санкция 3 дан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки худди шу муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан озодликдан маҳрум қилишдан иборат. Оғирлаштирувчи ҳолатлар 5 дан 8 йилгача, одам ўлими эса 8 дан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади.

Иккинчиси, инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларига нисбатан битим тузиш 3 дан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки ҳудди шу муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади. Жиноят такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган тақдирда, айбдорлар 5 дан 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда миллий қонунчилигимизда инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган (ЖКнинг 133-моддаси).

P.S.: Лойиҳалар ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 30-08-2017, 12:48
0
395

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

  • яндекс.ћетрика Яндекс.Метрика –ейтинг@Mail.ru
  • Таҳририят билан боғланиш

  • +998 91 569-16-99, +998 91 599-54-44
  • jizzaxcity@umail.uz
  • Жиззах, ш. Ш.Рашидов, к. 116-уй
  • 2014-2018 Сайтдаги хабарлардан фойдаланилганда www.Sangzor.uzга ҳавола кўрсатилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1150
    Юқорига