Ислом Каримовнинг тансоқчиси Москвада ўлик ҳолда топилди

Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг узоқ йиллик шахсий қўриқчиси Василий Матвиенко 23 август куни Новая Москва ҳудудидаги "Советский писатель” посëлкасидаги уйида ўлик ҳолда топилди.

Россия матбуоти хабарларида ëзилишича¸ 38 яшар полковник Матвиенко Каримов ўлимидан сўнг Москвага¸ бу ерда яшаб келган хотини ва қизининг ëнига кўчиб келган.

Нефть бизнесида иш бошлаган Матвиенко¸ хотинининг туғилган куни нишонланаëтган кечада¸ тасодифан ўзини отиб қўйган. Тунги 1:30 ларда рўй бергани айтилаëтган бахтсиз ҳодиса пайтида эр-хотиндан бошқа ҳеч ким бўлмаган.

Воқеа тафсилотларига оид кўрсатма берган Матвиенконинг хотини¸ унинг ниҳоятда маст бўлгани ва қўлида ўйнаб турган пистолетни билмасдан отиб юборганини билдирган. Ўқ юрагига теккан Матвиенко¸ тез ëрдам келгунга қадар ўлган. Воқеа жойига келган полициячилар¸ уй гаражидан жуда кўп турдаги ўқотар қуроллари топган. Тахминларга кўра¸ у бу қуролларни ўз дипломатик мақомидан фойдаланиб¸ Россия ҳудудига олиб кирган. Ўлим бўйича тергов-суриштирув олиб борилмоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 30-08-2017, 12:50
0
531

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига