Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Жиззах шаҳрида партия ташаббуси бепул тиббий кўрик ўтказилди

Жиззах шаҳрида партия ташаббуси бепул тиббий кўрик ўтказилди

Cана : 31-08-2017   /   Янгиликлар, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 626

Жиззах вилоятида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури, ЎзМТДП дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган "Саломатлик - туман бойлик” шиори остида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу маънода ЎзМТДП Жиззах шаҳар Кенгаши ва халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Сахоб Мусаев ҳамкорлигида аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.Мазкур лойиҳаларни ўтказишдан асосий мақсад ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генафондини асрашга кўмаклашиш, аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишдан иборатдир.

- ЎзМТДП сайловолди дастурида аҳоли саломатлиги асраш, ижтимоий хавфи юқори бўлган касалликлардан аҳолини ҳимоя қилиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Инсон қадр-қиммати ҳар нарсадан устун бўлган мамлакатимизда ҳар бир эзгу амал замирида аввало, инсон манфаатлари ётади, - дейди халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Сахоб Мусаев. - Шундай экан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига кўрсатилаётган эътибор ҳам, бу натижаларга эришишнинг муҳим омилларидан бири хисобланади.

Тиббий кўрикларда уруш ва меҳнат фаҳрийлари, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг 80 нафари учун 1 млн 600 минг сўмлик УЗИ, лор, терапевт, эндоскопист каби тиббий хизматлар бепул амалга оширилди. 18 нафар фуқарога эса лаборатория текширувлари имтиёзли тарзда амалга оширилди.

Ташкил этилган тиббий кўриклар давомида ҳамюртларимиз тўлиқ шифокорлар назоратидан ўтди. Саломатлик - бебахо бойлик. Шу ўринда халқимиз орасидаги ушбу машҳур нақл ёдимизга тушади."Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган афзал”... Бу гапнинг нечоғлик ҳақиқатга яқинлиги ва халқимизнинг нақадар донолигига яна бир бор амин бўласан киши. Қачонки инсонлар соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади. Фуқаролари жисмонан соғлом бўлган юртда эса ҳамиша тараққий этиш ва юксалиш бўлади. Шунда албатта, хонадонлар тинчлиги-ю, кўнгиллар хотиржамлигига эришиш мумкин.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!