Фуқарони чет элга фоҳишалик учун олиб кетаётган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди

Фуқарони чет элга фоҳишалик учун олиб кетаётган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди

Салимова Саодат Саттаровна ғараз ва паст ниятларда О.Олимовадан фойдаланиш мақсадида ёллади. Уни одам савдоси қурбонига айлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтмоқчи бўлди. О.Олимовага Москва шаҳрида ҳар ойда 4.000 АҚШ долларидан пул ишлаб топиши, ҳар бир мижоз билан жинсий алоқада бўлгани учун эса 100 АҚШ долларидан пул ишлаб олишини айтиб ишонтиради. Москвага етиб олиши учун ўз ҳисобидан О.Олимованинг номига “Тошкент-Москва” йўналиши бўйича 605-рейсга авиачипта олиб бериб, И.Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти” орқали Москва шаҳрига кузатиш мақсадида 2019 йил 30 сентябрь куни Шароф Рашидов туманидан Тошкент шаҳрига юбораётган вақтида Жиззах вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида ушланган.

Суд С.Салимованинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини, оиласида ягона боқувчилигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш юзасидан илтимоснома берилганлиги каби жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ЖК 135-моддаси 2-қисмининг “з” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 

          Ғиёсиддин Ялгашев -
                     Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси