Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Туризмни ривожлантириш — ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Туризмни ривожлантириш — ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Cана : 06-09-2017   /   Янгиликлар, Туризм, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 5820

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида ".... ҳар бир сиёсий партия ўз дастуридаги вазифалардан келиб чиқиб, назорат қиладиган вазирлик ва қўмиталарни аниқлаб олиши, улар билан тизимли ва доимий ишлаши ....” масаласи устувор вазифа сифатида белгиланган. Бу ҳақда mt.uz сайти хабар бермоқда.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси ана шундай устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда туризмни, сайёҳлик инфратузулмасини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилиши устидан парламент ва депутатлик назоратини амалга ошириш, жойларда бу борада қилинаётган ишларни ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш, умуман, юртимизнинг туризм салоҳиятини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия шу боис соҳага оид ишларни юқори босқичга кўтариш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланиб,  амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. 

— Давлатимиз раҳбари парламент палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида фаолиятимизни танқидий баҳолаб, партия сайловолди Платформасида белгиланган мақсад-вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, туризмни ривожлантириш борасида сусткашликка йўл қўяётганимизни таъкидлади, — деди ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов. — Биз бундан тўғри хулоса чиқаришимиз, партия сайловолди Платформасида белгиланган мақсад-вазифалар, жумладан, туризмни ривожлантириш, ҳудудларнинг туристик салоҳиятини янада ошириш, соҳада учраётган муаммоларни бартараф этишда фаол ва ташаббускор бўлишимиз, замон талабларига мос ҳаракат қилишимиз лозим. Зеро, айни пайтда туризм замонавий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айланиб, қўшимча иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз улкан туристик салоҳиятга эга ҳисобланади, — деди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов. — Лекин бундан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Туризмни ривожлантиришда ҳали ишга солинмаган мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, соҳага оид энг долзарб муаммоларни ҳал этишга доир амалий таклифлар ҳамда чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси билан имзоланган ҳамкорлик меморандуми соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этади деб ўйлайман. Бунинг учун барча имкониятларимизни ишга солиб, соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, малакали ёш кадрлар захирасини яратишга алоҳида эъьтбор қаратиш лозим.

Тадбир якунида партия ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари соҳани ривожлантиришга оид қатор мақсад-вазифалар ижроси юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаб олди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!