Франсиско Маcиас Нгема — Экваториал Гвинеянинг пулларини еган аҳмоқ диктатор

Гоҳида ақлдан озган одамлар ўзлари учун ажратилган жойда сақланмай, сиёсатга аралашиб, бутун давлатни бошқаришади.Бу ҳақда "Sof.uz" ёзмоқда.

Шундай аҳмоқлардан бири 1968 йили ҳокимят тепасига келган Экваториал Гвинеянинг президенти Франсиско Нгема Ндонге Маcиас эди. Ўзининг бошқарув даврида мамлакатни ўта танг аҳволга олиб келди.

Нгема Ндонге ҳокимят тепасига келгунча, Экваториал Гвинея (аввал Испан Гвинеяси) Африканинг илғор давлатларидан бўлмаса ҳам иқтисоди яхши ривожланган эди. Асосан какао етишрадиган аҳоли камбағал яшамас эди.

Янги президент, туб яшаётган аҳолини мамлакат ҳудудида яшаётган испанларга қарши курашишга чақирди. Оқ танли аҳоли фақат у ердан қочиб қутилди холос. Нгема Ндонго аввалги Вазирлар Маҳкамасини тарқатиб юбориб,( чунки 12 та вазирдан 2 таси тирик қолган эди) ўзининг қариндошларини раҳбарлик лавозимларига тайинлаган. Давлатни 10 йил бошқариш даврида аҳоли сонини 2 бараварга, 300 мингдан 140 минг камайиб кетди.

Бирорта давлат аҳамияти учун бўлган талабларга унинг жавоби: «қатл этилсин» бўлган. Ички ишлар вазири талон - тарожни тўхтатиб қолмоқчи бўлганига ҳаммани олдида милтиқ қўдоғлари билан уриб ўлдирган, таълим вазирини мактабларни беркитилишига қаршилик қилгани учун калласидан жудо қилинган. Мамлакат тез орада зулматга юз тутган, чунки мамлакатни электр энергиясидан маҳрум қилган.

Йилдан йилга Нгемы Ндонго бошқаруви даврида давлат баттардан маънавий тушкунликка тушиб борган.

Алоҳида хонага кириб олиб, ўзи қатл қилганлар билан хаёлан гаплашиб, яна нималарни маън қилишни ўйлаб топган. Барча мактаблар ёпилган, «ақл идрок, етуклик» деган сўзлар таъқиқланган. Черковларда фақат «Экваториал Гвинеяни яратган» худо-Нгема улуғлашган.

Давлат хазинаси президентнинг уйида чемоданларда крватини остида сақланган. Хазина фақатгина асирларни қайтариб олиш учун тўланадиган маблағлар эвазига тўлдирилган.

Миллий гвардияга қўмондонлик қилган президентнинг жияни охир оқибат мамлакатда тўнтариш қилиб, хокимятни ўз қўлига олади, Нгема Ндонго эса барча пулларни олиб жунглига қочади. икки ҳафтадан сўнг уни қўлга олишади, аммо ёнида пуллар бўлмаган. Кейинчалик аниқ бўлишича, жунглида яшаш даврида пулларни еб кун кўрган. Собиқ президент устидан суд бўлиб, отиб ташланади. Ҳозиргача мамлакатни ақлдан озган президентнинг жияни бошқариб келмоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 29-09-2017, 10:58
0
267

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига