Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Андижонда эр ўз хотинини ўлдирди

Андижонда эр ўз хотинини ўлдирди

Cана : 29-09-2017   /   Янгиликлар, Жамият   /   кўрилди: 669

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 22.30 ларда, Андижон туманидаги Жумабозор МФЙ, Бўтақора кўчасида 1 нафар фарзанди бор уй бекаси Қ.Ҳ.К.нинг (1975 йилда туғилган) жасади топилди.

Суд-тиббий экспертизасининг ташхисига кўра, фуқаро қаттиқ тўнтоқ жисм билан қисилиши оқибатида келиб чиққан механик асфекция натижасида вафот этган. Бу ҳақда Андижон вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ матбуот хизмати хабар берди.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Ҳ.Қ.нинг турмуш ўртоғи Қ.Ҳ.М. (1975 йилда тугилган) содир этгани аниқланди. У вилоят ИИБ ЖКБ ҳамда ГТПХ ва ЖТСБ 2-отряд ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида ушланди ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида Андижон шаҳар ИИБ ВСХга жойлаштирилди.

Ҳозирда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!