Шимолий Корея: АҚШга қарши урушга 6 миллион кишилик армия тайёр

Корея Халқ Демократик Республикасининг фидойи ёшлари Америка империализмига қарши урушда иштирок этиш ташаббуси билан чиқишди, дея Шимолий Кореянинг Rodong Shinmun​ газетасидан иқтибос келтиради Yonhap News​ агентлиги.

Газетанинг маълум қилишича, сўнгги бир ҳафта давомида 4,7 миллионга яқин шимолий кореяликлар ўз ихтиёрлари билан урушда қатнашишга ариза берган. Талабалар ва ишчилардан иборат кўнгилли жангчилар орасида 1,22 миллион нафари аёллар эканлиги маълум қилинган. Улар ҳукуматдан «ватанини АҚШ тажовузидан ҳимоя қилишлари учун» армия рўйхатига олишларини «талаб қилишган».

Шимоллик корейсларнинг фаолликлари мамлакат раҳбари Ким Жонг Ин томонидан «АҚШ тажовузига юқори даражада қарши жавоб қайтариш» тўғрисида баёнот эълон қилишио ортидан кузатилган. АҚШ президенти Доналд Трамп ўтган ҳафтада БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида Шимолий Кореяни ракета ва ядровий қурол ишлаб чиқариш дастурлари учун яксон қилиш ҳақида гапирган эди.

Бунга жавоб тариқасида жума куни Ким Жонг Ин ҳукумати АҚШ билан урушга тайёрлигини маълум қилган. КХДР ташқи ишлар вазирлиги эса АҚШ Шимолий Кореяга қарши уруш эълон қилганини қайд этган эди. Шундан сўнг, корейс ёшларининг қуролли кучлар сафига кириш учун ариза бериш жараёни бошланиб кетган. Айни пайтда, КХДР қуролли кучларининг мунтазам жанговар қўшинида 1,2 миллион аскар борлиги тахмин қилинади.

Шимолий Корея аҳолисининг бундай ташаббус билан чиқиши биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Ҳар сафар АҚШ билан муносабатлар кескинлашган ва уруш хавфи пайдо бўлганда, КХДР расмийлари миллионлаб фуқаролар ўз ихтиёрлари билан армияга қўшила бошлагани ҳақида хабар тарқатади. Охирги марта август ойида КХДРнинг 3,5 миллион фуқароси урушда қатнашиш истагини билдиргани тўғрисида хабар берилган эди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 29-09-2017, 11:05
0
280

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига