“XXI аср аёли” кўрик-танловида Жиззах вакиласи тўртинчи бўлди

 

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида "XXI аср аёли” кўрик-танловининг Республика босқичидан ўтказилди.

ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгашидан қатнашган Мадина Носирова тўртинчи ўринни эгаллаб фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Танловни ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов очиб, ушбу танловни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ва қонуности ҳужжатларига, партия Дастурига таклифлар тайёрлаш, партия сайловолди Платформасида хотин-қизлар масаласида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ва ташаббускор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, иштирокчилар орасидан партиянинг кадрлар заҳирасини шакллантириш, уларнинг раҳбарлик қобилиятларини тўла намоён этишларига кўмаклашиш эканлигини эътироф этди. 

IMG_7120.JPG

 

Танловнинг ҳудудий босқичлари ғолиблари "Партия менинг тақдиримда”, "Агар мен депутат бўлсам...” сингари шартларда ўзларининг иқтидори ва маҳорати, сиёсий етакчилик қобилиятларини тўла намоён этиб беришди.

 

Учинчи, асосий шартда барча иштирокчилар Ўзбекистон Республикасида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ва қонуности ҳужжатлари ҳамда ЎзМТДП Дастурини такомиллаштириш юзасидан таклифлар бўйича тақдимотларини ўтказишди. 

IMG_7124.JPG

 

Такидлаш керакки, танлов ҳайъати аъзолари томонидан ушбу шарт борасидаги иштирокчиларнинг билим савияси, дунёқараши, интеллектуал салоҳияти юқори эканлигини эътироф этишди. 

Мадинаннинг ушбу кўрик танловда  вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб қайтгани билан барча касбдошлари табриклашади. 

 Акмал Бинокулов 

 

  

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига