Вилоятимиздаги бир гуруҳ чегарачиларга уй топшириш тадбири бўлиб ўтди

Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун қисқа муддатда 10 та замонавий уйлар қуриб битказилди. Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаяпти,—деди янги уйларга кўчиб кирган ҳарбийларни муборакбод этган вилоят ҳокими Улуғбек Узаков.

Замонавий лойиҳалар асосида  қуриб битказилган  янги турар-жойларнинг ҳар бири икки  хонали бўлиб, уларда барча қулайликлар муҳайё этилган. Бундан ҳарбийлар ҳам, уларнинг оила аъзолари ҳам мамнун.

Давлатимиз раҳбари юритаётган оқилона сиёсат туфайли юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз фаровонлиги тобора юксалиб бормоқда, — дейди тантана иштирокчиси, меҳнат фахрийси  Абдужаббор Исмоилов. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирлари, "Абдувоҳид Қурилиш” МЧЖ раҳбари Ихтиёр Тошпўлатов, "Ёш чегарачилар” клуби аъзоси Элмурод Маъмурбоев ва бошқалар чегарачиларни янги уй  билан муборакбод этар эканлар, юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз мудофаа қудрати мустаҳкамланаётганлиги, халқимизнинг тинч-осуда ва фаровон ҳаётини таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганлигини таъкидладилар.

Дарҳақиқат, миллий армиямиз замонавий қурол-яроғ, техника ва профессионал ҳарбий мутахассислар билан таъминланган. Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг мустаҳкам тизими яратилиб, уларнинг оила аъзоларини замонавий ва шинам уй-жой билан таъминлашга эътибор кучайтирилди. 

Тадбир сўнггида янги уй эгаларига вилоят ва туман ҳокимлиги, ҳарбий қисм раҳбариятининг эсдалик совғалари топширилди.

 Бекпўлат ТОҒАЕВ.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

  • яндекс.ћетрика Яндекс.Метрика –ейтинг@Mail.ru
  • Таҳририят билан боғланиш

  • +998 91 569-16-99, +998 91 599-54-44
  • jizzaxcity@umail.uz
  • Жиззах, ш. Ш.Рашидов, к. 116-уй
  • 2014-2018 Сайтдаги хабарлардан фойдаланилганда www.Sangzor.uzга ҳавола кўрсатилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1150
    Юқорига