Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. 46 йил гаражда сақланган Lamborghini Miura 1,5 миллион долларга сотилади

46 йил гаражда сақланган Lamborghini Miura 1,5 миллион долларга сотилади

Cана : 04-10-2017   /   Янгиликлар, Технология   /   кўрилди: 4161

Йирик duPont Registry сайти ноёб Lamborghini Miura S спорткари сотувга қўйилди. Унинг эгаси таъкидлашича, машина 46 йил мобайнида гаражда сақланган. Автомобиль учун 1,5 миллион доллар олишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Сотувга қўйилган «Миура» – моделнинг конвейердан чиққан иккинчи нусхасидир. Умуман шу моделдан 140 та машина ишлаб чиқилган. 

Сотувчининг уқдиришича, автомобиль тўлиқ ўз оригинал ҳолатида сақланганки, Concord магнитоласи ичидаги Rolling Stones албоми ҳам турибди. Бунда кузов бўёғи ёрилган, дискларда Pirelli CN12 шиналари қолган.

Фото: dupontregistry.com

Суперкарга 12 цилиндрли 3.9 л ҳажмли ва 370 от кучига эга мотор ўрнатилган. У 5 босқичли механик узатмалар қутиси билан ҳамкорликда машинани ҳаракатга келтиради. У жойидан соатига 100 км тезликка 4,5 сонияда эришади. Унинг энг юқори тезлиги 285 км/соатдир. 

Ўтган асрнинг 70-йилларида автомобиль Италияда 7,8 миллион лира (19 минг долларга яқин) турган. Ҳозирда ушбу модел қиймати 2 млн долларга яқин туради. 

Фото: dupontregistry.com
Фото: dupontregistry.com
Фото: dupontregistry.com
Фото: dupontregistry.com
Фото: dupontregistry.com
Фото: dupontregistry.com
Фото: dupontregistry.com
Фото: dupontregistry.com
Фото: dupontregistry.com
Фото: dupontregistry.com
Фото: dupontregistry.com
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!