Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. ОАВ: Алишер Усмоновга «Арсенал»даги улуши учун 525 млн доллар таклиф қилинди

ОАВ: Алишер Усмоновга «Арсенал»даги улуши учун 525 млн доллар таклиф қилинди

сана : 04-10-2017   /   Янгиликлар, Спорт, Дунё   /   кўрилди: 2711

4 октябрда маълум бўлишича, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга Лондоннинг "Арсенал" клубидаги акцияларини сотиш бўйича таклиф билдирилди. Клубнинг энг йирик акциядори, америкалик Стэн Кронке Усмоновнинг клубдаги улушини қўлга киритиш учун бу акцияларга 525 млн фунт стерлинг таклиф қилган.Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Агар битим амалга ошса, Кронке клуб акцияларининг деярли ягона эгасига айланади.

Аввалроқ аксинча Усмонов Кронкенинг клубдаги улушини 2,3 млрд долларга сотиб олишни истаётгани, бироқ америкалик рад жавобини бергани ҳақидаги маълумот пайдо бўлганди. 

The Guardian британ нашри маълумотларига кўра, айни вақтда Кронке клубнинг 67 фоиз акциясига, Усмонов эса 30,04 фоиз акциясига эга.  

Усмонов 2007 йилда клубнинг 14,5 фоиз акциясини 75 млн фунт стерлингга харид қилганди. Кейинчалик у клубдаги улушини кўпайтириб, жорий йил февралида уни 30 фоизга етказган. 

Қайд этиш жоизки, "Арсенал" ҳозирда Англия чемпионати мусобақа жадвалида 13 очко билан 5-ўринни эгалламоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!