Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Шавкат Мирзиёев Сочига жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Сочига жўнаб кетди

Cана : 10-10-2017   /   Янгиликлар, Сиёсат   /   кўрилди: 365
 2019 йил — "Китоб йили” деб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" сайти  хабар бермоқда. 
 
Аввалроқ, йиғилишда МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиши, минтақавий ва халқаро миқёсдаги масалалар юзасидан фикр алмашиши, 2018 йилда Ҳамдўстликка раислик қиладиган давлат масаласини кўриб чиқиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
 
ЎзА хабарига кўра, саммит якунида МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, 2019 йилни "Китоб йили”, 2020 йилни "1941–1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили”, деб эълон қилиш ҳақида қарор, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
 
Шавкат Мирзиёев Сочи шаҳрида икки томонлама қатор учрашувлар ҳам ўтказиши кўзда тутилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!